Оллоҳнинг йўлида ғазот қиладиган отлар учун қўриқхонага айлантирилган. Пайғамбар с.а.в.дан кейин халифалар ҳам айрим жойларни қўриқхона қилганлар. Умар ва Усмон умумий мулкнинг бир қисмини қўриқхона қилган. Бу иш саҳобалар орасида машхур бўлишига қарамасдан ҳеч ким уни инкор қилмаган. Шунга кўра, у ижмоъдир. Омир ибн Убайдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади:«Бир аҳробий Умарнинг олдига келиб: Эй, амирул-мўминин, жоҳилиятда биз шу диёр устида жангу жадал қилдик ва шу заминда Исломга кирдик. Нимага асосланиб, уларни қўриқхона қиласиз? - деди. Умар бошини қуйи солиб, мўйловини бураб хўрсина бошлади. (У қачон бир нарсадан хафа бўлса, мўйловини бураб хўрсинарди) Аҳробий бу аҳволни кўриб ҳам гапини яна такрорлади. Шунда Умар: Мол Оллоҳнинг моли, бандалар ҳам Оллоҳнинг бандалари. Оллоҳга қасамки, устимда Оллоҳнинг йўлида қилинадиган ишларнинг масҳулияти бўлмаганида бир қарич ерни ҳам қўриқхона қилмасдим, деди». Буни Абу Убайд «Амвол»да ривоят қилган.
73-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|